Одам ўлимига сабаб бўлган “SMS” хабар
Самарқанд. 2020 йилнинг 04 август куни соат 14:00 да Иштихон тумани “Халқобод” М.Ф.Й., да 34 ёшли Ш.Й. ҳамқишлоғи 27 ёшли Н.Б., га телефон килиб чақириб, синглиси 18 ёшли М.Д., га нима мақсадда SMS хабар жўнатиб тинчлигини бузаётганлигини сўраб, яшаш уйи орқа томонида ўзаро жанжаллашиб қолишиб, жанжал давомида мушти билан Н.Б., ни бош соҳасига уриб тан жароҳати етказган.
Натижада Н.Б. тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти