Мобил илова орқали пластик картадаги пуллар ечиб олинди
2020 йилнинг 24 сентябрь куни, Қува туманида яшовчи фуқаро И.Э., туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида ўзига тегишли банк пластик картаси ҳисобидан 2.135.625 сўм миқдоридаги пуллар ечиб олинганлигини маълум қилиб, шу пулларни ечиб олган шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро И.Э., таниши 28 ёшли Н.Ю., билан биргаликда тарихий обидаларни зиёрат қилиш учун саёҳатга чиқишган вақтида, 2020 йилнинг 7 сентябрь кунидан, 2020 йилнинг 10 сентябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, мобил илова орқали Н.Ю., ўзининг телефон рақамига И.Э.,нинг пластик карта рақамларини киритишга муваффақ бўлиб, И.Э.,га тегишли банк пластик картаси ҳисобида бўлган 2.135.625 сўм миқдоридаги пулларни ечиб олишга эришганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Муаллиф: В.Т.Эшбеков
ТД масъул ходими, капитан