«Бағдод» да ҳамма ёқ тинчлигини таъминлаётган ИИБ ходимлари олиб қочилган телефонни топиб беришди
Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 03 февраль куни соат 15.00 ларда номаълум шахс Боғдод тумани марказидаги истироҳат боғида фуқаро 20 ёшли Элдорбек М., таниш қизи билан ўтирган вақтида, уларнинг олдига келиб, Элдорбек М.,дан уяли телефон аппаратини бир маротаба қўнғироқ қилиб туриш учун сўраб олиб, ушбу уяли телефон аппаратидаги Элдорбек М.,га тегишли SIM картани чиқариб, унинг қўлига бериб “бўлди телефонга ухладинг” дея нархи 400.000 сўм бўлган “Samsung S-2” русумли уяли телефон аппаратини олиб қочиб кетган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни фуқаро 21 ёшли Ихтиёржон Э., содир қилганлиги аниқланган ва ундан Элдорбек М.,га тегишли “Samsung S-2” русумли уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Боғдод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ихтиёржон Э.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан Ихтиёржон Э.,гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти