Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сотувчининг уйқусини бузган қуролланган босқинчи

Тошкент шаҳар. Жорий йилнинг 11 апрель куни соат 03:30 ларда номаълум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда қўлга киритиш мақсадида, юзига қора рангли ниқоб тақиб, Бектемир тумани, Бектемир шох кўчасида жойлашган “5+ market” дўконига харидор сифатида кириб, 25 ёшли сотувчи Н.Д. ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, касса остида бўлган жавондан пулларни олаётган вақтида, сотувчи қиз уйғониб қолганини кўриб, қўлида бўлган пичоқ билан унга намойишкорона таҳдид қилиб, жавонда бўлган савдодан тушган пулларни олиб беришини талаб қилиб, ўлдириш билан қўрқитиб, уни ўнг оёқ сон қисмига қўлида бўлган ошхона пичоғини тираб, жавонда бўлган, 4.000.000 миқдордаги пулларни босқинчилик йўли билан эгаллаб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинганлиги аниқланган.

Жиноятни иссиқ изидан фош этиш мақсадида, воқеа жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи етиб бориб, олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни Юқоричирчиқ туманида яшовчи муқаддам ўғирлик жинояти учун судланган 18 ёшли А.А. содир этилганлиги аниқланиб, ундан бир дона қора рангли ниқоб ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти УМИБ терговчиси

подполковник С.С. Ширбачеев

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech