Дўконни ўмарган шахслар “маҳалланинг ўғрилари” бўлмасада, улар топилди
Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 01 январь куни соат 13:00 да 30 ёшли Карен П., ва 30 ёшли Денис К., лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасида жойлашган дўконга ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро 32 ёшли Фарход С., га тегишли нархи 4.160.000 сўмлик бир дона “ Samsung ” русумли телевизор, нархи 540.000 сўмлик бир дона “ANDELI” номли стабилизатор ва нархи 220.000 сўмлик бир дона қувват релесини яширин равишда эгаллаб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Ушбу ҳолат бўйича берилган хабарга асосан зудлик билан ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи чиқарилган ҳамда ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, 28 дона бармоқ излари олинган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида юқоридаги жиноятни 30 ёшли Денис К., ва Карен П., лар содир қилганликлари аниқланиб, Карен П., яшайдиган Яккасарой тумани У.Носир кўчасидаги хонадондан 11 дона касса аппаратлари, бир дона “ANDELI” номли стабилизатор ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 30 ёшли Денис К., ва Карен П., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,Г» бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Денис К., ва Карен П., ларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Муаллиф: Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБ
таҳлил ва назорат бўлинмаси катта терговчиси
Ш.А.Миркаримова
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти