Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Савдо жойини талашиш пичоқбозлик билан якунланди

Сурхандарё. 2020 йилнинг 09 май куни соат 16:00 да Шўрчи туманида яшовчи 22 ёшли С.Ш. Шўрчи тумани “Элбаён” маҳалласи ҳудудида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган дўкон ҳудудида гўшт маҳсулоти сотаётган вақтида ёнига ўзига илгаридани таниш бўлган, ушбу жойда гўшт маҳсулоти сотиш билан шуғулланувчи, 18 ёшли Ж.И. келган вақтида у билан гўшт сотиш учун мўлжалланган жойи учун ўзаро талашиб қолиб, қўлида бўлган хўжалик пичоғи билан, Ж.И., га тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан фуқаро С.Ш., га нисбатан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (касддан баданга оғир тан жароҳатлари етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. С.Ш., га нисбатан тегишли модда билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech