Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

170.000 сўм қарз учун жанжал бир шахснинг ўлимига сабаб бўлди

Қашқадарё вилояти. 2020 йилнинг 27 октябрь куни соат 22:00 да фуқаро 21 ёшли З.И., Шаҳрисабз тумани “Ўртақўрғон” қишлоғида яшовчи қариндоши 24 ёшли Ж.Э.,нинг яшаш уйига бориб, 170.000 сўм қарзини сўраб, у билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, унинг яшаш уйи олдида Ж.Э.,га ошхона пичоғи билан турли кўринишдаги тан жарохатлари етказган.

Фуқаро Ж.Э., тиббий ёрдам кўрсатиш учун ота-онаси томонидан Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо Ж.Э., олган тан жарохатлари оқибатида ташқи қон кетиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилигидан шифохонада вафот этган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида, бир дона ёғоч дастали узунлиги 11 см., тиғининг узунлиги 14 см. бўлган ошхона пичоғи ва қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.И.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. З.И., эса процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech