Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Гўзаллик салонидаги аёлларнинг жанжали

Сурхондарё. 2020 йилнинг 09 ноябрь куни соат 11:00 да жамоат жойи ҳисобланган Қизириқ марказий деҳқон бозори орқа томонида жойлашган “Шадози” номли гўзаллик салони биносида ушбу салонда ишловчи 37 ёшли Зулфия Ш., 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А., 17 ёшли Сохиба Т.,лар ҳамда ушбшу гўзаллик салони ёнида жойлашган “Диана” гўзаллик салони ишчиси 39 ёшли Матлуба М., ва унинг қизи 18 ёшли Шахзодабону Н., лар ўзаро жанжаллашишлари оқибатида, 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А. ва 17 ёшли Сохиба Т., ларга турли даражада тан жароҳатлари олаганликлари аниқланган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А. ва 17 ёшли Сохиба Т.,лар “енгил” тан жароҳати олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро Матлуба М., ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech