Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Рашк туфайли келиб чиққан жанжал оғир шикаст етказиш билан якунланди

Андижон. 2020 йилнинг 02 сентябрь куни соат 12:00 да 37 ёшли Б.Т., шаръий турмуш ўртоғи Н.Ў., ни рашк қилганлиги сабабли, Андижон шаҳар Ёрбоши МФЙ да жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида 31 ёшли Х.Х., билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида ёғочга қотирилган ўткир тиғли жисм билан Х.Х., ни бир маротаба уриб, унга ҳаёт учун “оғир” бўлган тан жароҳати етказган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Т., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech