"ДСП" девор ўғрига дош бера олмади
Наманган вилояти. 2021 йилнинг 08 март куни соат 03:00 ларда номаълум шахс Янгиқўрғон тумани Бешбулоқ МФЙ.,да жойлашган “Best” номли савдо дўконига деворини тешиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, ушбу дўконда бўлган 27 ёшли Охунжон О.,га тегишли 13 дона нархи 450 АҚШ долларлик “Artel” русумли, 9 дона нархи 7 000 000 сўмлик “Samsung А-9” русумли уяли телефон аппаратлари, сейф ичида бўлган 370 АҚШ доллар ҳамда 1 500 000 сўм пул маблағларини яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни собиқ дўкон ишчиси бўлиб ишлаган 21 ёшли Акмал Т., содир этганлиги, у дўкон ёнида жойлашган қаровсиз қассобхонага кириб, қассобхона билан дўкон ўртасидаги “ДСП” дан ясалган деворни бузиш орқали кирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Акмал Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти