Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Судни ҳал қилиб беришни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар. 2021 йил 15 август кунидан то 2022 йил 10 январь кунига қадар бўлган вақт 41 ёшли О.Х. таниши 75 ёшли М.Ш.нинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судида кўрилаётган ишини ижобий хал қилиб беришини, танишлари кўплигини ва юридик соҳадан хабардор эканлигини айтиб, Миробод тумани Мироншох кўчасида жойлашган уйларнинг олдида фуқаро М.Ш.дан жами 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан О.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишини тергов қилиш давомида қонун доирасида ҳар бир фуқаронинг хати-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳурматли фуқаролар шахсий манфаатларингизни кўзлаган ҳолда, ўзгаларнинг берган ваъдаларига учиб фирибгарлик қурбонига айланиб қолманг.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

майор Ф.К.Салохов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech