Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

"Сурхондарёда ўқувчи қизни зўрланганлиги" юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Сурхондарё: 2021 йил 09 апрель куни Сурхондарёда ўқувчи қизни зўрланганлиги ва 14 ойдан бери зўравонга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаётганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган мақолалар юзасидан расмий муносабат билдирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинган эди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech