Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Талончи танишини ерга қулатиб, бор-будини олиб қочди

Тошкент шаҳар. 2022 йил 11 март куни 18:50ларда 44 ёшли Т.З. Сергели тумани “Янги Қўйлиқ” кўчасида жойлашган “Akfa-Imzo” савдо офиси биносининг пиёдалар йўлакчасида бўла туриб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, шу ердан ўтиб кетаётган таниши 43 ёшли Э.О.ни чўнтагида пул бўлганлигини гумон қилиб тўхтатиб, ушбу пулларга эгалик қилиш мақсадида уни ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, туртиб ерга қулатиб, чўнтагида бўлган баҳоси 1.200.000 сўмлик “Redmi-9” русумли уяли телефон аппаратини, фуқаролик паспортини ва 3.251.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса бўлган жойдан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятни содир этган Т.З. ушланиб, ундан талончилик йўли билан кўлга киритилган Э.О.га тегишли бўлган “Redmi-9” русумли уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech