Танишининг телефонини очиқдан очиқ талон торож қилган шахс ушланди
Тошкент шаҳар. Жорий йилнинг 17 январь куни 19 ёшли Б.Г. Яккасарой тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида шу куни соат тахминан 21:00 лар атрофида, таниши, 24 ёшли К.О., Ю.Ражабий кўчасида жойлашган “Korzinka” супермаркетининг олдида унга тегишли бўлган 4.700.000 сўмлик “Pocco” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олганлигини кўрсатиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир этган К.О. ушланиб, жабрланувчига тегишли бўлган “Pocco” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан К.О.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2- қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Муаллиф: Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими
катта терговчиси подполковник Ш.А.Миркаримова
Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Тергов департаменти