Тақсимлашга улгурилган ўлжа
Андижон вилояти. 2021 йил 31 декабрь куни соат 18:00 ларда номаълум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Хўжаобод туманида жойлашган марказий "Деҳқон бозори" озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо дўконига кириб, дўкон эгаси 47 ёшли Р.П.,га тегишли бўлган сумка ичидан савдодан тушган пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Олтинкўл туманида яшовчи 49 ёшли К.Л. ва 38 ёшли К.Б.,лар содир этганлиги аниқланиб, К.Л.,дан 3.400.000 сўм К.Б.,дан эса 4.900.000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Тергов жараёнида қонунбузарлар томонидан жабрланувчиларга етказилган зарар қисман қопланганлиги боис, уларга нисбатан “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов якунланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 381-моддаси тартибида айблов хулосасини тасдиқлаш учун туман прокуратурасига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти