Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Телефон ғилофига яширилган оғу

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 13 август куни соат 20:00 ларда, Миробод тумани Мунис кўчасида 32 ёшли Д.Ф. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари томонидан тўхтатилиб, икки нафар холислар иштирокида шахсий тинтув қилинган вақтида, унга тегишли “MI-5” русумли телефон аппаратини ғилофи орасидан икки дона полиэтилен пакетда ўткир ҳидли, жигарранг, пластилинсимон моддалар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Д.Ф.дан олинган 1-пакет ичидаги модда таркибида фаол гиёҳванд алкалоид-морфин мавжуд бўлиб, “опий” деб аталиши, умумий вазни 0,36 граммга тенглиги, 2-пакет ичидаги модда таркибида  фаол гиёҳванд модда морфин ва тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, “гашиш” деб аталиши, умумий вазни 0,33 граммга тенглиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Ф., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда гиёҳвандлик воситасини келиб чиқиши аниқланмоқда. Тергов якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech