Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Телефондаги маълумотлар яна товламачилик қуроли бўлди

Андижон вилояти. Жорий йилнинг 7 апрель куни Хўжаобод туманида яшовчи 35 ёшли А.У. (аёл) туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда Хўжаобод туманида яшовчи 34 ёшли М.У. ҳамда 30 ёшли Р.С.лар унинг сир сақланиши лозим бўлган видеотасвирларини интернет ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб, ушбу маълумотларни ошкор қилиш билан уни қўрқитиб, маълумотларни ошкор қилмаслик эвазига ундан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришга мажбур қилаётганлиги учун уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, юқоридаги шахслар аризачидан сир сақланиши лозим бўлган видеотасвирларини интернет ижтимоий тармоғига ошкор қилмаслиги учун сўралган 300 АҚШ доллари пулларини Андижон шаҳар Мустақиллик МФЙ ҳудудида олаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.У. ва Р.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech