Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тенг тақсимланмаган ўлжа

Тошкент шаҳар. 2023 йил 16 июль куни соат тахминан 05:30ларда номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Учтепа тумани “Ўрикзор савдо комплекси” рўпарасидаги ТХАЙ кўчасида жойлашган “Marioliva Eximus Trade” МЧЖга қарашли “Mari Moloko” номли дўкон эшигини номаълум жисм ёрдамида очиб, дўконга ғайриқонуний равишда кириб, ушбу дўкон касса ўриндиғи олдида турган тортма ва шкаф ичидаги икки кунлик савдодан тушган тахминан 17.000.000 сўм миқдоридаги пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса бўлган жойидан номаълум томонга яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 32 ёшли Х.А. ўзининг жиноий шериги 30 ёшли А.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, содир қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Учтепа туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.А. ва А.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумон қилилинувчиларидан бири Х.А. ушланиб, ундан 3 млн. сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Қолган пуллар қаерда эканлиги сўралганида, унинг жиноий шериги ўғирланган пуллардан фақатгина 5 млн. сўм пулларини берганлигини ушбу пулларнинг 2 млн. сўм пулларини ўзининг эҳтиёжларига ишлатганини қолган пулларини эса ўнинг шериги олганлигини баён этган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Х.А. муқаддам ушбу турдаги жиноятни содир қилганлигини инобатга олиб, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғирлик) билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлланилган.

Жиноят иши бўйича Х.А.нинг жиноий шериги бўлган А.А.ни ушлаб топишга қаратилган тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги

Тергов гуруҳи терговчиси майор Ф.Салохов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech