Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Tik Tok” ижтимоий тармоғига “Миришкордаги ўғри қўлга тушдими? Уни боғлаб қўйишдан мақсад нима?” сарлавҳаси остида жойланган видеолавҳа юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Қашқадарё вилояти. 2021 йилнинг 20 февраль куни соат 22:30 ларда 33 ёшли Ғиёс Қ., ва 29 ёшли Абдивали Б.,лар Миришкор тумани “Янги Миришкор” маҳалласида Азамат Ж.,нинг уйи атрофида 31 ёшли Азизбек Т., маст ҳолатда айланиб юрганлигини кўриб, ўғрилик қилиш мақсадида келган деб ўйлаб, унга нисбатан зўрлик ишлатиб, танасининг турли жойларига уриб, дарахтга ип билан боғлаб қўйиб, тахминан 1 соатдан кўпроқ вақт мобайнида ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Азизбек Т., муқаддам ўғрилик жинояти учун 4 маротаба судланганлиги, уни шу сабабдан уриб дарахтга боғлаб қўйганликлари ва бу ҳолатни видеога тушириб, “Tik Tok” ижтимоий тармоғига жойлаганликлари аниқланган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида, Азизбек Т.,да енгил тан жароҳатлари аниқланганлиги кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ғиёс Қ., ва Абдивали Б.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.   

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech