Тиланчими ёки Талончими
Навоий вилояти. 2023 йил 08 май соат 14:30 ларда икки нафар лўли миллатига мансуб бўлган номаълум қизлар, ўзганинг мол-мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида Навоий шаҳар А.Навоий номидаги истироҳат боғида пиёда ҳаракатланиб кетаётган 27 ёшли Б.Ш.нинг (эркак) олдига тиланчилик қилиб келиб, ундан 1 минг сўм миқдоридаги пулларни сўраганда, Б.Ш. чўнтагидан пулларни чиқариб, пуллари орасидан 1 минг сўм олиб бераётган вақтида, қизларнинг биттаси унинг чап қўлидан тишлаб, ҳаёт ёки соғлик учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, шимининг чўнтагида бўлган 300 минг сўм пулларни иккинчи қиз эса унинг бўйнидаги баҳоси 200 минг сўм бўлган кумуш занжирини тортиб олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан қочиб яширинишган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 16 ёшли вояга етмаган К.С. ва 13 ёшли Б.г.лар бир гуруҳ бўлиб содир этганликлари аниқланиб, улардан жабрланувчига тегишли бўлган 300 минг сўм пуллар ва кумуш занжир ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган К.С. ва Б.Г.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (товламачилик) билан жиноят ишини қўзғатган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси
майор Б.З.Хамдамов
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти