Ичкилибозликнинг оғир оқибатлари
Қорақалпоғистон. 2020 йилнинг 03 апрель куни соат 00:20 да Беруний тумани “Пахтакор” аҳоли манзилида 29 ёшли М.К., маст ҳолатда қўшниси 54 ёшли Г.К. (аёл), нинг турар жойига кириб, қўллари ҳамда терговга қадар текширув даврида аниқлашнинг имкони бўлмаган жисм билан Г.К,нинг танасини турли қисмлари ва бош соҳасига уриб, тан жароҳатлари етказган.
Натижада Г.К., тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасмига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.К.,га айб эълон қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.