Тошкент шаҳар “Абдулла Қодирий” метро бекати олдида содир бўлган жанжал юзасидан
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар “Абдулла Қодирий” метро бекати олдида фуқаролар ўртасида вужудга келган жанжал юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот маркази томонидан изоҳ берилган эди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳар бир иштирокчининг ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти