“Tracer” автомашинаси сотиб олиб беришни ваъда қилган фирибгар
Тошкент шаҳар. 2021 йил 01 ноябрь куни 41 ёшли Н.У. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Салом” чойхонанинг олдида бўла туриб, 47 ёшли Н.М.нинг ишончига кириб, унга жорий йилнинг 01 март кунига қадар “Tracer” русумли автомашина сотиб олиб беришини ваъда қилиб, жами 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, Н.М.га берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Бировга ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Автомашиналарни харид қилиш бўйича шартномаларни фақат автомобилларини сотиш лицензиясига эга бўлган расмий идоралар орқали амалга оширинг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти