Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Компьютер устахонасига кирган 3 нафар босқинчилар 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин 

Тошкент. 2020 йилнинг 27 октябрь куни соат 21:45 да икки нафар номаълум шахслар, ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, фуқаро А.Н.,нинг бошқарувидаги “Spark” русумли, автомашинасида Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган компьютер таъмирлаш устахонасига юзларига тиббий ниқоб ва қўлига тиббий қўлқоп кийиб, пичоқ билан қуролланган ҳолда келишиб, шу ерда бўлган фуқаро 27 ёшли Д.Р.,ни юзига қўлини мушти билан уриб, тан жароҳати етказиб, уни кўкрак қафасига ҳамда яна бир компьютер таъмирловчи ишчи 42 ёшли М.Т.,га пичоқ тираб, ўлдириш билан қўрқитиб, ёнидаги сумкада бўлган 8.300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, А.Н.,нинг бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинага ўтириб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан икки нафар номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «б» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, “Spark” русумли автомашина ҳайдовчиси А.Н., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, адвокат иштирокида сўроқ қилинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 39 ёшли Р.С., 38 ёшли И.А., ва 36 ёшли Б.И.,лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Ушбу куни Р.С.,дан жиноий йўл билан қўлга киритган пуллар эвазига сотиб олинган 1 дона эркаклар джемпери, спорт кийими ва «LANVIN» номли атири ҳамда 700 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Жиноят иши бўйича юқоридаги шахслар ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «б» банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 Муаллиф: Ж.Н.Қодиров

                                                                                                                                                                                                                                                        ТД катта терговчиси, капитан

 

Text to speech