Опий” сотувчисининг занжири “Исроил”га бориб тақалди
Сурхондарё вилояти. 2021 йил 09 февраль куни ИИБ ходимларининг ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида, 43 ёшли Исроил О., Денов тумани “Намозгоҳ” маҳалласи ҳудудида 9,18 грамм ўткир ҳидли моддани шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 1.800.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганида ёнидан 2,01 грамм ўткир ҳидли модда ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.
Суд кимёвий экспертиза хулосасида Исроил О., дан ҳужжатлаштирилиб олинган жами соф оғирлиги 11,19 граммли ўткир ҳидли модда “ОПИЙ” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 10.02.2021 йилда Денов туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Исроил О., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти