Туёқлар изидан
Навоий вилояти. 2022 йил 23 январь куни соат 18:00ларда Нурота туманида истиқомат қилувчи 24 ёшли С.З. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Нурота тумани Янгибино қишлоғининг дашт ҳудудига келиб, у ерда 46 ёшли Т.Р. томонидан қаровсиз қолдирилган умумий баҳоси 22.000.000 сўмлик 21 бош қўйлар ва 1 бош эчкини ўзининг мол отарига ҳайдаб кетиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида аниқланишича С.З. ушбу 22 бош чорва молларини Нурота тумани “Оқмачит” МФЙда яшовчи фуқарога 13.600.000 сўм пуллар эвазига сотиб юборганлиги, ушбу фуқародан жабрланувчига тегишли 22 бош моллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нурота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.З.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти