Тўхта телефонингни бер...
Сурхондарё вилояти. 2022 йил 27 январь куни соат 20:30 ларда 5 нафар номаълум шахслар жиноий тил бириктириб, талончилик қилиш мақсадида, ўзига нотаниш бўлган Термиз шаҳар Ж.Мангуберди кўчасида яшовчи вояга етмаган 15 ёшли У.Н.,ни яшаш уйига кириб бораётганида кўчада кўриб қолишиб, уни тўхтатиб, ҳеч бир сабабсиз уриб тан жароҳати етказишиб, қўлидаги “IPhone 7” русумли телефон аппаратини тортиб олишиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноят 20 ёшли Қ.С., Ю.С., 18 ёшли Н.А, Р.Р. ва 19 ёшли М.З.,лар томонидан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб содир этилганлиги аниқланиб, Қ.С.,дан жабрланувчига тегишли бўлган “IPhone 7” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Қ.С, Ю.Ш., Н.А., Р.Р. ҳамда М.З.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти