Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тунги клуб олдидаги йўлтўсарлар

Тошкент шаҳар. 2021 йилнинг 25 ноябрь куни соат 23:00 ларда, 20 ёшли С.М. ва Н.Ш.лар ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида Учтепа тумани 23-мавзе ҳудудида жойлашган тунги клуб ёнида вояга етмаган 17 ёшли М.А., га тегишли бўлган баҳоси 1.700.000 сўмлик “Redmi 9С” русумли телефон аппарати, 35.000 сўм пуллари ҳамда шу ерда бўлган вояга етмаган 17 ёшли Т.И., га тегишли бўлган баҳоси 3.200.000 сўмлик “Samsung А-51” русумли телефон аппаратини қўлга киритиб ҳодиса жойидан яширинишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида, мазкур жиноятни содир этган С.М. ва Н.Ш.лар қўлга олиниб, жабрланувчиларга тегишли бўлган “Redmi 9С” ва “Samsung А-51” русумли телефон аппаратлари уларнинг ёнидан топилган ва ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.М. ва Н.Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб С.М. ва Н.Ш.лар процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

подполковник Ш.И.Хасанов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech