Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Туркияда “мўмай даромад” орттиришни ваъда бериб...

 

Жиззах вилояти. 2021 йилнинг 26 февраль куни 21 ёшли Умида А., 18 ёшли Гулшода Б., ва 30 ёшли Ирода Б.,лар вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда “Асадбек” исмли шахс уларни Туркия давлатига ҳақ эвазига фоҳишалик билан шуғулланиб, бир йилда уй, автомашина олишлари мумкинлигига қизиқтириб, ўзининг ҳисобидан авиа чипталарни сотиб олиб, уларни “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали юбориш мақсадида йўловчи такси автомашинасида олиб кетаётган вақтида Дўстлик тумани “МанасЙҲХБ масканида ушланиб, унинг ёнидан ушбу фуқароларга тегишли хорижга чиқиш паспортлари, авиа чипта ҳамда “Covid-2019” тиббий маълумотномалари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.       

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 21 ёшли Асадбек Б., содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Дўстлик тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Асадбек Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми “б” банди (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда, Асадбек Б., муқаддам ушбу турдаги жиноятларни содир қилиб, юртдошларимизни чет элга шаҳвоний ниятларда юборган ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech