Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Берунийлик мактаб ўқувчиси карантин вақтида автоуловни олиб қочди

Қорақалпоғистон. 2020 йил 11 апрель куни тахминан соат 01:30 ларда номаълум шахс 51 ёшли фуқаро  Р.М. томонидан Беруний тумани Кепаклиқалъа кўчаси 71-уйнинг олдида қаровсиз қолдирилган “Damas” русумли транспорт воситасини номаълум томонга олиб қочган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

 Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ва тезкор қидирув ишлари давомида Р.М.га тегишли бўлган “Damas” русумли автомашина Беруний тумани Навоий ОФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидан техник соз ҳолатда топилган.

Дастлабки тергов ҳаркатлари давомида мазкур жиноятни Беруний тумани Чиғатой кўчасида яшовчи умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, вояга етмаган 17 ёшли Б.А. содир қилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech