Ғаллаороллик ўқитувчи “МТМ” мудирасидан таъмагирлик қилди
Жиззах. 2020 йилнинг 08 май куни Ғаллаорол туманида яшовчи 41 ёшли Н.А., (аёл) Ғаллаорол тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, аризасида Ғаллаорол туманидаги мактабгача таълим муассаса мудираси бўлиб ишлаб келишини, карантин даврида ходимларини шанбалик қилиб ишлатганлиги ҳолати юзасидан, қўл остида мусиқа фани ўқитувчиси бўлиб ишловчи 38 ёшли Л.А. устидан қилган шикоят аризасини қайтариб олиши эвазига 5.000.000 сўм пулларни товламачилик йўли билан талаб қилганлиги учун Л.А., га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Н.А., 2020 йил 11 май куни Л.А., нинг пластик карта ҳисоб рақамига 3.000.000 сўм пулларни ўтказиб берганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан Н.А., 2020 йил 11 май куни Л.А., нинг пластик картасига 3.000.000 сўм пул ўтказилганлигини тасдиқловчи чек ҳужжатлаштириб олиниб ҳамда ашёвий далил деб топилган.
Мудира Н.А. хатти-ҳаракатлари юзасидан текшириш ишлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти