Ғишт билан берилган зарба
Фарғона. 2020 йилнинг 08 сентябрь куни соат 08:30 да юк автомашина ҳайдовчиси 26 ёшли Р.И. Учкўприк туман Тўқсонқовун қишлоғида жойлашган МЧЖга қарашли ғишт заводи ҳудудида таниши 26 ёшли М.Т. билан ғишт ортиш навбати бўйича ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида Р.И. қўлида бўлган ғишт билан М.Т., нинг бош қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада М.Т. бош соҳаси тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
104-моддаси 1-қисми (баданга қасддан оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Р.И. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекситон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти