Учтепада олиб қочилган автомашина ўз эгасига қайтарилди
Тошкент шаҳар. 2020 йил 22 декабрь кунидан 23 декабрь кунига ўтар кечаси соат тахминан 23:00 дан эрталабки 10:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор 24-мавзеси, 32-уй олдида 33 ёшли Дилнавоз Х., га тегишли бўлган оқ рангли “Gentra” русумли автомашинасини қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашинани номаълум томонга бошқариб, олиб қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари жараёнида Дилнавоз Х.га тегишли бўлган юқорида кўрсатилган “Gentra” русумли автомашинаси муқаддам бир неча маротаба судланган 28 ёшли Бекзод Қ. ва 27 ёшли Фазлиддин М.лар томонидан олиб қочиб кетилганлиги, ушбу куни юқоридаги автомашинанинг рақамларини белгилари ечиб олиниб, юқоридаги жиноятчиларининг бирининг уй олдида яшириб қўйилганлиги аниқланган.
Автомашина жойлашуви аниқланиб кўздан кечирилганда жабрланувчига тегишли видеорегистратор, салон ўриндиқларидаги ғилофлари, автомагнитоласи жойида йўқлиги аниқланган.
Жиноят иши доирасида Бекзод Қ. ва Фазлиддин М.лар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жавб килиниб процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти