Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Damas”да узоққа отланган шоввоз

Тошкент шаҳар. 2021 йил 05 июнь куни соат 17:00дан 19:00га қадар бўлган вақт оралиғида, 23 ёшли Ш.А. (эркак) Яшнобод тумани Нигора 2-тор кўчаси 68-уй олдида 49 ёшли А.А.га (эркак) тегишли “Damas” русумли автомашинасини очиқ ҳолда қаровсиз ва калити ўт олдиргичда қолдирилганидан фойдаланиб, номаълум томонга олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, 23 ёшли Ш.А. автомашинани Бектемир тумани Оҳангарон шох кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида “Nexia-2” русумли автомашина билан тўқнашув содир этиб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 23 ёшли Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Ш.А. процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашинани қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни ўт олдириш жойида қолдирманг. Огоҳлик – давр талаби.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech