Ўғирланган машина, қизлар томонидан воқеа жойининг ўзида сотиб юборилди
Наманган вилояти. 2021 йил 25 ноябрь куни соат 14:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тўрақўрғон туман “Туркистон” МФЙ да яшовчи 46 ёшли А.Д., нинг яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кириб, хонадон айвонида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Artel” русумли кир ювиш машинасини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳодиса жойида гувоҳлар сўроқ қилинганда, воқеа содир бўлган вақтда жабрланувчининг яшаш хонадони олдида оқ рангли “Ваз21011” русумли автомашина ва 3 нафар аёл кишини кўришганлигини баён қилишган.
Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида видеокузатув мосламалари ёрдамида “ВАЗ-21011” русумли автомашина М.Н.,га тегишли эканлиги аниқланган. Унда ўғирланган кир ювиш машинаси “Янги Наманган” тумани “Гулистон” МФЙда яшовчи К.О. га 15 ёшли С.М., З.Д. ва Р.Ж.лардан 500 000 сўм эвазига сотиб олганлигини маълум қилган. Кир ювиш машинаси ашёвий далил деб эътироф этилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича вояга етмаган С.М., З.Д. ва Р.Ж.лар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоячи ва қонуний вакиллари иштирокида сўроқ қилинишган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти