Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўғирланган маҳсулотлар велосипедга ортилди

Андижон вилояти. Жорий йилнинг 9 январь куни Асака тумани Умид кўчасида яшовчи 20 ёшли Н.Р. Андижон вилоят “102” рақамига мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 09 январь куни номаълум шахслар Асака тумани “Деҳқон бозори” олдида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб жами 30.000.000 сўмга тенг бўлган тамаки маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсларни топишда ҳамда уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Б,Г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 22 ёшли А.А., Н.К. ҳамда 18 ёшли Ш.М.,лар содир этганликлари аниқланиб, ҳолатга ойдинлик киритилганда, юқоридаги шахслар дўкондаги тамаки маҳсулотларини “Айис” русумли велосипедларга ортиб, сўнгра бошқа савдо мажмуасида сотиб юборганликлари аниқланган.

Тергов жараёнида А.А.,дан 1 дона кўк рангли “Айис” русумли нон маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган велосипед, 7.000.000 сўм ва 200 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда юқоридаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан жиноят ишда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган.

Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech