Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Уй эгаси меҳмондорчилик вақтида танишига пичоқ билан жароҳат етказди

Тошкент шаҳри. 2023 йил 25 февраль куни соат 23:00ларда Яшнобод тумани Қорасу кўчасида яшовчи 61 ёшли Ш.И. ўзини истиқомат қилиб келаётган хонадонида таниши 45 ёшли П.В. билан бирга кечки овқатланиш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, П.В. таниши Ш.И.ни ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан сўкганида, Ш.И. улфатига уни, ўзини уйида ҳақорат қилмаслигини айтиб, жаҳл устида П.В.ни стол устида турган ошхона пичоғи билан бир маротаба чап кўкрак қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Натижада П.в. олган тан жароҳатлари билан 4-сонли клиник шифохонасига чап томонлама кўкрак қафаси санчилиб кесилган жароҳати” билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

майор Ф.Салохов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech