Уй олма, қўшни ол
Тошкент шаҳар. 2021 йил 15 декабрь куни соат 18:00 ларда 40 ёшли Х.Ф. Сергели тумани Сергели 2-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирига кириб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, 2-қават йўлагига туриб олиб, ушбу ердан ўтиб кетаётган 49 ёшли в.И.,га ҳужум қилиб, уни қулида бўлган сумкасини тортиб олиш мақсадида, қўли билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган. Шу вақтда в.И. ёрдамга чақириб бақирганлиги туфайли, йўлакда (подъезд) яшовчи қўшнилар уйларидан чиққанлигини кўрган Х.Ф. ҳодиса содир бўлган жойидан қочмоқчи бўлганида фуқаролик мажбуриятини бажараётган шахслар томонидан қўлга олиниб, ички ишлар органига топширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Ф.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Ф. процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноят учун қонунчиликда 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти