60 миллионли заргарлик буюмлари
Андижон. 2020 йилнинг 12 май кунидан 24 май кунига қадар 21 ёшли Г.О. (аёл) 27 ёшли Н.М, нинг (аёл) ишончига кириб, унга тегишли бўлган жами нархи 60.000.000 сўмга тенг қимматбаҳо заргарлик буюмларини сотиб бир ҳафта ичида пулларини олиб келиб беришини айтиб, ушбу заргарлик буюмларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни қайтариб бермасдан ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар ўзларингизни қимматбаҳо буюм ва пулларингизни нотаниш ва халол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларнинг қўлларига ўзингизни хоҳишингиз билан бериб қўйман. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўзингизни қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти