“Қўли қинғир” хонадош...
Навоий вилояти. 2022 йил 29 март куни соат 20:00ларда муқаддам ўғрилик жиноятини содир этганлиги учун судланган 18 ёшли У.Ш. Учқудуқ тумани “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “BESH ZIYNAT” МЧЖга қарашли ишчи ходимлар ётоқхонасида, ўзи билан бирга яшовчи икки нафар танишлари хонада йўқлигидан фойдаланиб, уларга тегишли фуқаролик паспортларини, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномаларини, 280.000 сўм пулларини ҳамда нархи 765.000 сўмлик 8 турдаги устки кийимларини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган У.Ш. ушланиб, ундан жабрланувчиларга тегишли ҳужжатлар ҳамда устки кийимлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учқудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан юқоридаги шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти