Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Хоразмда мактабгача таълим муассасаси мудираси фирибгарликка қўл урди

Хоразм. Шовот туманида яшовчи 33 ёшли Н.Ж. 2018 йил 15 май кунидан Шовот тумани мактабгача таълим муассасаси мудираси лавозимида ишлаб келиб, қонунда ўрнатилган талабларига зид равишда ўзи билан моддий жавобгарлик шартномаси тузилмаган бўлсада, ўз хизмат ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳаракатларни амалга ошириб, ходимларга нақд пулда иш ҳақларини тарқатиш билан шуғулланиб келиб, 2019 йил октябрь ойида, хизмат хонасида ходимларнинг сентябрь ойи иш ҳақини тарқатаётганда, уларга Шовот тумани мактабгача таълим бўлимида ҳисобчи, 53 ёшли Г.Й., нинг ўғли соғлиги ёмонлашиб, жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун пул йиғиб бериш кераклигини айтиб, ходимлардан жами 915.000 сўм пулларини олиб қолиб, ушбу пул маблағларини гўёки Г.Й.,га берганлигини ёлғондан айтиб, уларни алдаб, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Н.Ж. юқорида кўрсатилган хати-ҳаракатларидан ташқари ходимлардан яна бошқа пул маблағларини олганлиги ҳолатлари аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент

Text to speech