“Ўғри” уста ушланди
Тошкент шаҳри. Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБга Хитой халқ Республикаси фуқароси 52 ёшли HAO ZHIYONG ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 01 апрель кунидан 13 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида Яккасарой тумани А.Қаххор кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган “Jitong” меҳмонхонаси ётоқхоналаридан 4 дона жами 8 000 000 сўмлик “Мооnх” русумли телевизорлари номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни мазкур меҳмонхонада устачилик қилган 38 ёшли С.Матназар содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан С.Матназарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБ
таҳлил ва назорат бўлинмаси катта терговчиси
Ш.А.Миркаримова
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти