Урилган автомашина ўрнига яп-янги “Gentra”
Андижон вилояти. 2021 йил март ойида 36 ёшли Х.С. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзига олдиндан таниш бўлган 46 ёшли З.Г.,га, у томонидан уриб олинган “Nexia-3” русумли автомашинасини сотиб, ўрнига “Gentra” русумли автомашина олиб беришини айтиб, унга тегишли бўлган “Nexia -3” русумли автомашинани 7.000 АҚШ доллари сотиб юбориб, сўнгра ундан ваъда қилган “Gentra” русумли автомашина учун 4.600 (жами 11.600) АҚШ доллари пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан пулларини ҳам қайтариб бермаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти