Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қўшни

Фарғона вилояти. 2021 йил 19 декабрь куни соат 02:00да 41 ёшли Қ.Қ. маст ҳолатда қўшниси Қўштепа тумани Шомирза МФЙ Гулбоғ кўчасида яшовчи 32 ёшли Х.М.,нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, уй ётоқхонасидан пул ва қимматбаҳо буюмларни қидираётган вақтда уй эгаси уйғониб қолганлигини кўриб Х.М.нинг оғиз қисмини қўллари билан беркитиб, ундан очиқдан-очиқ пул талаб қилган вақтида Х.М.нинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари хам уйғониб кетиб, бақириб юборишлари натижасида Қ.Қ. ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, жиноий фаолиятини охирига етказа олмай ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.Қ.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 166-моддаси 3-қисми “Б” банди (талончиликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech