Трансформатор ўрнатиб берувчи фирибгар аниқланди.
2019 йил 12 декабрь куни фуқаро 49 ёшли А.С. Самарқанд шаҳридаги МЧЖ шаклидаги қўшма корхона раҳбари бўлмиш 52 ёшли А.Т.га ўзини трансформатор ўрнатиш билан шуғулланишини айтиб, корхонанинг янги қурилган биносига 630 квт электр токини етказиб берувчи трансформатор қутисини олиб келиб, янги трансформатор 95.000.000 сўм туришини ва Тошкент шаҳридаги заводдан олиб келиб беришини ваъда қилиб, А.Т.ни ишончига кириб, ундан 95.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Т.нинг 03.02.2020 йилдаги аризасига асосан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти