Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўқ дори ясаган ва сақлаб келган шахс аниқланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 07 июнь куни тахминан соат 15:30 да ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида, Қибрай тумани Тановар кўчасида яшовчи 67 ёшли Қ.Т. хонадонида яширин равишда 19  дона 12х76 калибрли ичи тўлдирилган бутун ҳолдаги патронлар, 9 дона 12х76 калибрли гильзалар, икки хил турдаги тахминан  оғирлиги 100 гр ёнувчи кукунлар (порох) ва хар хил турдаги тахминан вазни 1,5 килограммни ташкил қилувчи дробь, шунингдек ўқ дори ясаш учун мўлжалланган 8 турдаги  деталь ва моддаларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Суд баллистик экспертиза хулосасида фуқаро Қ.Т., нинг уйидан олинган патронлар отиш учун яроқли, гильзалар эса отиш учун яроқсиз эканлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хурматли фуқаролар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилиниши тўғрисида эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech