«Гашиш» гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда ёнида сақлаб юрган шахс аниқланди
Андижон. 2020 йилнинг 29 апрель куни соат 23:10 да Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари тунги хизмат давомида, Илғор қўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг олдида фуқаро 25 ёшли С.Т., тўхтатилиб текширилганида 1 дона рангсиз полиэтилен пакетига ўралган соф вазни 2,1 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. С.Т., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти