Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Дастгоҳлар ўғриси аниқланди, тергов кетмоқда

Жорий йилнинг 05 апрель куни 28 ёшли Ф.М. Сайхуноброд тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, аризасида 4 апрель кунидан 5 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс Пахтаобод МФЙ ҳудудида жойлашган ишлаб чикариш цехига кириб, у ердан жами нархи 14.750.000 сўмлик дастгоҳларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-м 2-қ “г” банди билан (ўғирлик) жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 41 ёшли Х.А. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech