Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашина юкхонасидан 70 млн. сўм ўғирланган гумонланувчилар ушланди

Қашқадарё. 2020 йилининг 02 апрель куни 33 ёшли Ғ.Х., Қарши шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 31 март куни соат 08:30 да номаълум шахслар Ойдин маҳалласида қаровсиз қолдирилган “Lacetti” русумли автомашинаси юкхонасини очиб, у ердан 70.800.000 сўм пулини яширин равишда талон-торож қилиб кетганликларини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси  2-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи, 25 ёшли У.Б. ва Қарши шаҳрида яшовчи, 33 ёшли А.Г., лар содир этганликлари аниқланиб, У.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (хавфли рецидивист томнидан содир этилган уғирлик) А.Г. эса 169-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (анча миқдорда ва бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ўғирлик) гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар ва процессуал тартибда ушланганлар. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Text to speech