Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Карьердан электрокабел ва двигателларни ўғирлаган шахслар аниқланди

Навоий вилояти. 2020 йилнинг 27 июль кунидан 31 август кунига қадар бўлган вақт оралиғиданомаълум шахслар ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Кармана туманидаги чўлда жойлашган МЧЖга қарашли “Тошни майдалаш” заводи карьер ҳудида бурғулаш-портлатиш ишларини олиб бораётган пудратчи МЧЖга тегишли СБУ-100Г русумли бурғулаш дастгоҳини электр энергияси билан таъминловчи нархи 20.166.400 сўмни ташкил этувчи КГ-3*50+16-1 маркали 80 метр узунликдаги кабелларини, нархи 6.368.448 сўмни ташкил этувчи КГ-3*6-066 маркали 140 метр узунликдаги кабелларини ҳамда нархи 20.700.000 сўмни ташкил этувчи СБУ-100Г дастгоҳининг АИР132 S6-У3 маркали, 4 дона электродивигателларини яширин равишда талон-торож қилиб, жамиятга жами 47.234.848 сўмлик анча миқдорда моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни муқаддам бир неча маротаба судланган 41 ёшли Ҳ.Ғ., 23 ёшли Ж.Б., ва 35 ёшли Ж.П.,лар содир этганликлари аниқланиб, улар ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

  Дастлабки тергов жараёнида гумон қилинувчилардан СБУ-100Г дастгоҳининг АИР132 S6-У3 маркали, 4 дона электродивигателлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

  Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Муаллиф: В.Т.Эшбеков

                                                                                                                                                                                                                                                        ТД масъул ходими, капитан

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech